Линклар

Британияда парламент сайловлари ўтказилди


Кеча Британияда умумий сайловлар ўтказилди.

Экзит пол, яъни сайлов участкалари олдида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, ҳеч бир партия парламентдаги мутлақ кўпчиликни ташкил қилиш учун етарли ўринларни эгаллай олмаган. Бироқ мухолифатдаги Консерватив партиясининг парламентдаги энг йирик фракция бўлиши башорат қилинмоқда.

Консерватив партиянинг 307 ўрин, Лейбористларнинг 255, Либерал демократларнинг эса 59 ўринни қўлга киритгани прогноз қилинмоқда.

Британиянинг марказ-ўнгдаги консерваторлари 13 йилдан бери иқтидорда бўлиб келган лейбористлардан ҳокимиятни тортиб олишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG