Линклар

АҚШ Яқин Шарқ тинчлик музокараларни бошлаш уринишларини давом эттирмоқда


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Фаластин ва Исроил ўртасида билвосита музокараларни бошлаш урнишларини давом эттирмоқда.

Бугун Жорж Митчеллнинг Исроил Президенти Шимон Перес ва Мудофаа вазири Эҳуд Барак билан учрашиши кутилмоқда.
Ундан кейин АҚШ дипломати Рамаллоҳга бориб Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан музокара қилади.

Жорий ҳафтада Аббос етакчилигидаги Фатҳ ҳаракатининг мажлисида тўрт ой давом этадиган билвосита музокараларни маъқуллаш масаласи кўриб чиқилади.

Аббос Исроилнинг янги яҳудий маҳалларни барпо қилиш режалари боис музокаралардан бош тортиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG