Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

НАТО: Россия аксил-ракета мудофаа соҳасида ҳамкорликка қизиқмоқда


НАТО қўмондонларидан бири Россия альянс билан аксил-ракета мудофаа тизимлари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга қизиқиш кўрсатмоқда, дея баён қилди.

НАТО ҳарбий қўмитаси раиси Италия адмирали Жиампаоло Ди Паола бу ҳақда Брюсселда Россия бош штаби бошлиғи генерал Николай Макаров билан музокаралардан кейин мухбирларга маълум қилди.

Генерал Макаров “аксил-ракета мудофаа тизимлари келгусида ҳамкорлик қилишимиз мумкин бўлган соҳадир”, деди, дея маълум қилди Ди Паола.

Айни пайтда, Брюсселга сафар қилаётган АҚШ Вице президенти Жозеф Байден ҳам НАТО билан Москва ўртасидаги ҳамкорликни ошириш лозимлиги ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG