Линклар

Тбилисида полиция билан норозилар тўқнашди


Грузияда маҳаллий сайловлардан олдин вазият таранглашиб турган бир пайтда, пойтахт Тбилисида полиция ва намойишчилар ўртасида қисқача тўқнашув бўлиб ўтди.

Президент Михаил Саакашвили полициячилар паради пайтида уларга мурожаат қилиб турган пайтда, бир неча юз кишидан иборат аксил-ҳукумат намойишчилар тўқмоқлар билан қуролланган полициячилар томонидан майдондан сиқиб чиқарилди.
Саакашвили ички ишлар вазирлиги биноси олдида ўтказилган парадда тўрт мингга яқин полициячилар олдида қилган чиқишида жумладан бундай деди.

- Совет империясини қайта тикламоқчи бўлганларга шуни айтиб қўймоқчиманки, Грузияда Совет Иттифоқи даври тугаган. Лекин Совет империяси бизга ҳамла қилишда давом этмоқда. Биз бир мурдага айланган, деб ҳисоблаб келганимиз империя яна тириклик аломатларини кўрсата бошлади ва Совет иттифоқининг қисми бўлиб кеган мамлакатларни босиб олишга уринмоқда, деди Саакашвили.

30 май куни ўтказиладиган сайловлар 2008 йилда Грузия ва Россия ўртасидаги қисқача қуролли можародан бери ўтказилаётган биринчи сайловлардир. Грузия Россияга мағлуб бўлган қуролли можародан бери Саакашвилининг обрўсига путур етган.
XS
SM
MD
LG