Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:10

Греция бўҳрони жаҳон биржаларини асабийлаштиришда давом эттирмоқда


Грециядаги иқтисодий бўҳрон инвесторларнинг ишончини пасайтиргани боис АҚШ биржаларидаги кўрсаткичлар тушиб кетди.

Нью-Йорк биржасидаги асосий кўрсаткич ҳисобланмиш Dow Jones Industrial Average куннинг биринчи ярмида тўққиз фоизга арзонлашиб кетди, лекин кун давомида бироз ўзини ўнглаб олди.

Хабарларга кўра, сармоядорларнинг ишончи пасайганига Европа Марказий банкининг Греция ҳукуматига қарзлардан қутилишга ёрдам бериш мақсадида, унинг облигацияларини сотиб олиш ва каби чораларни кўрмагани сабаб бўлган.

Грециядаги бўҳрон ва унинг бошқа двалатларга тарқалиб, глобал иқтисодий ўсишни тўхтатиб қўийшига оид хавотирлар жорий ҳафта давомида жаҳон биржаларидаги асабийлашувга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG