Линклар

Британияда сайлов натижалари эълон қилинмоқда


Буюк Британияда 6 май куни бўлиб ўтган парламент сайлови дастлабки натижалари эълон қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мухолифатдаги Консерватив партияси 650 ўринли парламентда 270дан ортиқ ўринни қўлга киритмоқда. Ҳукмрон лейбористлар 220 ва Либерал демократлар 40дан зиёд ўринни қўлга киритган.

Экзит пол, яъни сайлов участкалари олдида ўтказилган дастлабки сўровлар натижаларига кўра, ҳеч бир партия парламентдаги мутлақ кўпчиликни ташкил қилиш учун етарли ўринларни эгаллай олмаган. Бироқ мухолифатдаги Консерватив партиясининг парламентдаги энг йирик фракция бўлиши башорат қилинмоқда.

Британиянинг марказ-ўнгчи консерваторлар 13 йилдан бери иқтидорда бўлиб келган лейбористлардан ҳокимиятни тортиб олишга умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG