Линклар

logo-print

Греция бўҳрони евроҳудуд диққатида


Евроҳудудга аъзо 16 давлат етакчилари бугун Брюсселда учрашиб Грецияга бир неча миллиард евролик фавқулодда ёрдам дастури ажратиш режасини муҳокама қиладилар.

Евроҳудуд давлатлари етакчиларининг ушбу режани маъқуллаши кутилмоқда. Хабарларга кўра, бугун Германия парламенти ҳам расмий Афинага салкам 22.4 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш дастурини маъқуллайди.

Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиш дастурида евроҳудуд давлатларидан ташқари Халқаро валюта жамғармаси ҳам қатнашмоқда.

Шунингдек, бугун Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Вашингтонда катта еттилик-АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония Молия вазирлари билан учрашиб, Греция атрофидаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Пайшанба куни эса Греция парламенти депутатлари давлат харажатларини қисқартириш, жумладан солиқларни ошириш ва маошларни музлатиш каби чораларга оид ҳужжатни маъқулладилар.
XS
SM
MD
LG