Линклар

Медведев: Сталин жинояти кечирилмайди


Россия президенти Дмитрий Медведев диктатор Иосиф Сталиннинг ўз халқига нисбатан содир этган жиноятлари ҳеч қачон кечирилмайди, дея таъкидлади.

-Сталин ўз халқига қарши жуда кўп жиноятлар содир этди. Унинг кўп меҳнат қилгани, унинг раҳбарлиги остида мамлакат кўп муваффақиятга эришганига қарамай, Сталиннинг ўз халқига қарши қилган ҳаракатлари кечирилмайди, деди Дмитрий Медведев.

“Известия” газетасига интервью берган Медведев, шунингдек, Сталин бошқаруви остидаги Совет иттифоқини фуқаролар ҳақ ҳуқуқлари пой-мол қилган “тоталитар режим” дея атади.

Айни пайтда Россия бўйлаб фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 65 йиллигини нишонлашга катта тараддуд кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG