Линклар

Тақирбошлар ўзбек ўлимида айбдор деб топилди


Нижний Новгород вилоят судининг маслаҳатчилар кенгаши Балахна шаҳридан бўлган уч шахсни Ўзбекистон фуқароси қотиллигида айбдор деб топди.

Суд вакилининг Озодлик радиосига билдиришича, айбдор деб топилган шахслар ўтган йил миллий нафрат асосида Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган ва уни ўлдирган.

Мазкур жиноят иши бўйича якуний суд ҳукмининг май ойи охирларида эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, экстремистик руҳдаги ёшлар ҳаракати Нижний Новгород вилоятида бошқа жиноятларни ҳам содир этган.

Айтилишича, ўтган йил бир гуруҳ ўсмирлар вилоятдаги милиция бўлимларидан бирига ўт қўйган. Кейинчалик ушбу ҳужум ортида айнан миллатчи гуруҳ вакиллари тургани аниқланган.
XS
SM
MD
LG