Линклар

logo-print

Германия парламенти ёрдамни маъқуллади


Германия парламентининг ҳар иккала палатаси молиявий бўҳрондан жиддий зарар кўрган Грецияга бир неча миллиард евролик ёрдам кўрсатишга оид ҳукумат режасини маъқуллади.

Германия евроҳудуд давлатлари орасида Грецияга энг катта миқдорда маблағ ажратмоқда. Ангела Меркел бошчилигидаги Германия ҳукумати Грецияга қарийб 22.4 миллиард евро ажратишини билдирган.

Евроҳудуд давлатлари ва Халқаро валюта жамғармаси Грецияга жами 110 миллиард евролик ёрдам дастури ажратишга ваъда берган. Бироқ аксар кузатувчилар ушбу ёрдам дастурининг Грецияни жорий бўҳрондан чиқариш учун етарли эмаслигини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG