Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:50

Эркин микрофон - Ўзбекистонни ëмонлаб чарчамадингизларми?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу саволни президент Ислом Каримовни мақташ учун сим қоққан сурхонлик 32 яшар ишсиз йигит берди.



Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот ўтмаяпти¸

ўзимиздаги эса ҳали пишмади¸ деб шикоят қилди чимкентлик Марат.

Марат: Ваалайкум ассалом. Қандайсиз? Биз Қозоғистонданмиз¸ Чимкентдан.

Озодлик: Мева-чева олиб келишаяптими Ўзбекистондан?

Марат:
Ҳозир ўтмаяпти. Қовун-тарвузлар ҳали пишгани йўқ.

Озодлик: Ўзбеклар мева-чеваларни олиб бораяптими?

- Йўқ¸ Россияга олиб бораëтгандир. Бизга келмаяпти. Биз томонга кейин келмаса ҳозир келмаяпти¸ дейди чимкентлик Марат.


Мен Ўзбекистонда ишсизман¸ лекин нолимайман¸

деди "Озодлик дунëга қора кўзойнак билан қарайди" деб дашном қилган Термиз тумани¸ Намуна қишлоғида яшовчи 32 яшар Файзулло.

Файзулло: Ака¸ бу Озодлик радиосининг мақсади нима ўзи? Фақат Ўзбекистонни ëмонлайди. Яхши томонини ҳеч гапирмайди. Мен эшитаман. 20 йил ичида ўзгаришларни кўринг. Мисол учун¸ қимирлаган кунини кўраяпти. Менга қаранг ака¸ мен ишламайман. Ишламасам ҳам¸ Худога шукур дастурхонда ноним бор. Қимирласам¸ мол боқсам¸ мол боқаман. Нега фақат ëмонлайсизлар? Мустақиллигимиз¸ Худога шукур¸ ëмон эмас. Ҳамма жойимиз обод бўлаяпти. Секинлик билан. Бир ëқадан бош чиқариб қўшилсак борку¸ яхши бўлади. Тўғри¸ у-бу деб ўз вақтида анави бўлгани яхши. Лекин ҳали у даражадаги давлат аста-аста бўлаяпти. Бизнинг халқлар бирдан бўлишини хоҳлайдида. Ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор. Америкада ҳам бор¸ Россияда ҳам бор. Биров яхши яшайди¸ биров ëмон яшайди.

Озодлик: Ëшингиз нечада сизни?

Файзулло: 32 да.

Озодлик: Мана 32 ëшда Ўзбекистонда ишсиз юрибсиз. Бунинг боиси нимада?

Файзулло: Мен ўзим истамайман. Истасам ака¸ истасам¸ мисол ҳаракат қилсам¸ ҳаммаси бўлади. Лекин мен ўзим хоҳламайман.

Озодлик: Нимага ишламайсиз? Нима танбалмисиз¸ ялқовмисиз¸ ишлашни хоҳламайман дейсиз.

Файзулло: Танбал ë¸ мен мана эркинман бемалол. Мен мисол учун¸ тўп тепаман. Мен мисол¸ ишга чиқсам¸ мен футболга қизиқаман¸ футбол ўйнайдиган одамман. Мисол учун¸ мен давлатга ишга кирсам¸ кейин мен бировни нима қилгим келмайди тўғрими? Ҳамманинг ўзининг эркин фикри борку. Мен ўша томонламада ака. Ака¸ мен битта нарсани айтаман. Тўғри¸ ҳамма ëмон томони ҳам¸ секин-секин бўлади. Лекин бирданига эришиб бўлмайди. Мисол учун¸ ҳозирги ҳокимиятдан бошқа ҳокимият бўлса ҳам бундан баттар бўлса бўлади¸ бундан яхши бўлмас эди. Ҳозирги президентимиз жуда яхши ишлаяпти. Секин-секин қилаяпти. Худога шукур қилиш керак бунинг учун. Қайта сизлар ҳам бир овоздан қўшилиб ...

Озодлик: Қилаяпти¸ деяпсиз. Нима қилаяпти президентимиз?

Файзулло: Нима қилаяпти? Жуда кўп ишларни қилаяпти.

Озодлик: Масалан.

Файзулло: Шунча ўзгариш ўз-ўзидан бўлмайди. Сизлар ëмон томонини айтинглар¸ мен сизга шу жойини айтайин.

Озодлик: Ишсизлик масалан. 32 ëшга кирибсизки¸ болаларингиз бор¸ лекин ишсиз юрибсиз.

Файзулло: Тўғри ака¸ ишсизликни ҳам бирдан ярата олмайсиз тўғрими? Биз союздан кейинги ëш давлатмиз. Бир инсоннинг қиладиган ишини қилаяптида. Ўша инсон бўлмаса борку ака¸ хоҳлайсизми йўқми¸ бундан баттар бўлса бўладики¸ ҳаëтда яхши бўлмас эди. Бу кўриниб турган нарсада. Тўғри бу секин-секин бўлади. Бир-иккита анави бор. Қарши кучда улар. Энди улар ғингир-ғингир қилаверади. Ўшалар президентнинг ўрнига бўлса¸ ҳаëтда бундан яхши бўлмаслигига кафолат бераман. Мана шундай бўла олмасди. Коррупция бор эди. 10 йил аввал умуман ëмон эди. Жуда учига чиққан. Мана ҳозир қисқараяпти. Бу секин-секин жойига тушадиган нарсада. Мана ҳозир қарасангиз ҳамма нарса аста-аста ўзгариб бошлади. Ҳаммаси аста-асталик билан.

Озодлик: Намунада свет борми?

Файзулло: Худога шукур свет бор¸ газ бор. Свет ўчмайди бизда ака.

Озодлик: Ойликлар вақтида бериладими ҳаммаси?

- Йўқ. Ойлик мисол учун ўқитувчиларникини оладиган бўлсак¸ икки ой кечи бўлади. Айниқса¸ мана пахта сезонда¸ дейди Файзулло.

Сурхондарëнинг Намуна қишлоғи чироғу газ ўчмайдиган¸боғу роғлари гуллаган барчага намуна бир ўлкадир= деб гапини тугатди Файзулло.


Ўзбекистонда подшо яхшию вазир ëмон

Бу фикрни билдириш учун атайлаб Тошкентдан Қозоғистонга келган пскентлик йигит ўз қишлоғидаги муаммоларни тўкиб солди.

- Искандар ака яхшимисиз? Ўзбекистонда мен Озодлик радиосини эшитиб юрардимда. Шунга Қозоғистондан телефон қилаяпман. Мен ўзим Тошкент вилояти¸ Пскент тумани¸ Минг ўрик маҳалласида яшайман. Бизда президентимиз яхши¸ ҳамма нарсани яхши қилиб бераяпти. Фақат қўл остида ишлаëтган ҳокимлари ишларни бажармаяптида. Газимиз йўқ¸ мактабимиз ҳали битгани йўқ. Одамлар ҳокимиятга боради¸ ҳеч қилиб бермайди. Пулларни еб юборган¸ деб эшитаяпмиз. Мактабимиз бир йилдан бери ҳали битмаган. Боғчаларимиз йўқ¸ роса қийинда. Президентимиз “Қилинглар¸ қилинглар” деб ëрдам бераяпти¸ ҳокимлар қилмаяптида шуни. Нима қилишни ҳам билмай қиолдик. Подшо яхши¸ вазир ëмонда. Нима демоқчи бўлганимни ўзингиз ҳам тушунган бўлсангиз керак. Газимиз йўқ ишонасизми? Марказда турамиз, газимиз йўқ. Проектда газлаштирилган, деб қилинган экан. Одамлар борди¸ текширди. Тепага ҳеч ким чиқа олмаяптида. Каримовнинг олдига бориб ҳеч нарса қила олмаяпти. Йўқ йўқ. Нима қилишни билмаймиз¸ дейди пскентлик суҳбатдош.


Жомаи бомаслаҳат кўтоҳ намеояд

Маслаҳатли тўн тор келмайди¸ дейди тожикистонлик Озодлик мухлисларидан бири Роғун масаласига ишора қилиб.

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Ассалому алайкум. Яхшимисиз?

- Раҳмат. Кечирасиз мен ўзбекчани унча яхши билмайман. Биз Ўзбекистон давлатидан жуда хурсанд бўлиб қолдик. Халқнинг камчилигини сўраб¸ халқ учун ëрдам бераяпти. Биз роса хурсанд бўлиб қолдикда шунга.

Озодлик: Ўзингиз қаердан бўласиз?

- Мен Тожикистондан бўламан.

Озодлик: Тожикистоннинг қаеридансиз?

- Хатлон вилоятидан. Мен шу программани эшитиб жуда хурсанд бўлиб қолдик. Мана халқ учун ëрдам бераяпсиз. Сизларга¸ программангизга катта раҳмат.

Озодлик: Мана бизнинг программамизни Тожикистонда эшитаяпсиз экан. Ўзбекистон ҳукумати Тожикистондаги Роғун ГЭСининг қурилишини истамяпти. Роғун масаласида сизнинг фикрингиз қандай?

- Биз бир умрдан бери ҳамсоя давлат бўлиб ўтирибмиз. Ҳаммамиз бир мусулмон¸ ҳамаммиз бир ота-онадан туғилган. Бир яхши бор¸ бир ëмон¸ бир киши тушунади¸ бир киши тушунтиради. Биз хурсанд. Худо хоҳласа¸ ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Биз шундай деб ўйлаймиз. Тожиклар айтадики¸ жомаи бомаслаҳат кўтоҳ намеояд¸ дейди тожикистонлик суҳбатдош.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG