Линклар

Консерваторлар коалицион ҳукумат тузмоқчи


Буюк Британиядаги парламент сайловида ғалаба қозонган Консерваторлар партияси Либерал-демократлар билан коалицион ҳукумат тузишга уринишини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мухолифатдаги Консерваторлар партияси 650 ўринли парламентда 305 ўринни қўлга киритмоқда. Ҳукмрон лейбористлар 258¸ Либерал-демократлар эса 57та ўринни қўлга киритган.

Овозларни санаш жараёни давом этаётганига қарамай, ўзаро курашаётган партияларнинг парламентда кўпчиликни ташкил қилиш учун етарлича ўринни қўлга кирита олмагани аён бўлди.

Консеваторлар етакчиси Дэвид Камерон коалицион ҳукумат тузиш ғоясини кўриб чиқаётгани ва бундай таклиф билан парламент сайловида учинчи ўринни эгаллаган Либерал-демократларга мурожаат қилишини маълум қилди.

-Мен Либерал-демократлар олдига очиқ ва кенг кўламли таклифларни қўймоқдаман. Мен барчамизни биргаликда ишлаб мамлакатимиз юзланаётган катта ва муҳим муаммолар, жумладан, қарз бўҳрони, ижтимоий муаммолар ва ишдан чиққан сиёсий тузумни тузутиш ва ҳал қилишни истайман, деди Дэвид Камерон.

Айни пайтда Меҳнат партияси етакчиси Гордон Браун ҳам Либерал-демократлар билан сўзлашув олиб боришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG