Линклар

Москвада МДҲ саммити бўлиб ўтади


Бугун Москвада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги раҳабарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Унда Қирғизистондан ташқари МДҲга аъзо барча давлат етакчиларининг қатнашиши кутилмоқда.

Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходко сўзларига кўра, Қирғизистонда ҳозирча конституцион ҳукумат ташкил қилинмагани боис, бу давлат Москва саммитида иштирок этмаяпти.

МДҲ раҳбарлари Россия пойтахтига президент Дмитрий Медведев таклифига биноан тўпланмоқдалар. 8-9 май кунлари Москвада фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 65 йиллигига бағишлаб катта байрам тадбирлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG