Линклар

Кўлобдаги табиий офат қурбонлари сони ортди


Тожикистон жанубида рўй берган кўчки ва сув тошқини оқибатида нобуд бўлган фуқаролар сони 15 кишига етди, салкам 40 rкиши ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Тинимсиз ёққан кучли ёмғир ортидан жума куни Кўлоб туманида жойлашган бир нечта қишлоқни сел олиб кетди. Оқибатда мингдан ортиқ хонадон, ўнлаб кўприк ва йўлларга жиддий шикаст етказилди. Бир неча минг гектар экин ерлари ҳам яроқсиз ҳолга келган.

7 май куни Кўлобга сафар қилган мамлакат президенти Имомали Раҳмон табиий офатдан нобуд бўлган шахслар оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, кўчки ва сув тошқинидан жабр кўрган барча фуқароларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Табиий офатдан кўрилган зарар 100 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда. Айни пайтда Кўлобда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG