Линклар

logo-print

Брюсселда Греция бўҳрони муҳокама қилинди


Евроҳудудга аъзо 16 давлат етакчилари Брюсселда учрашиб Грецияга бир неча миллиард евролик фавқулодда ёрдам дастури ажратиш режасини муҳокама қилдилар.

16 давлат етакчилари жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келаётган Греция ҳукуматига бир неча миллиард евролик ёрдам дастури ажратилишини маъқулладилар. Ўтган ҳафта Евроҳудуд давлатлари Молия вазирлари ва Халқаро валюта жамғармаси Грецияга жами 110 миллиард евро ажратишга келишиб олган эдилар. Ёрдам дастури учун евроҳудуд давлатлари биргаликда 80 миллиард евро, Халқаро валюта жамғармаси эса 30 миллиард евро ажратишини билдирган.

Брюссел йиғинида, шунингдек, Грециядаги бўҳрон туфайли евронинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Франция президенти Николя Саркози евроҳуҳуд давлатларини евронинг қадрсизланиши олдини олиш мақсадида кескин чоралар қўллашга чақирди.


XS
SM
MD
LG