Линклар

АҚШ Покистондан ҳаракат кутмоқда


- АҚШ экстремизмга қарши курашда Покистондан кўпроқ сай-ҳаракат кутмоқда,-дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ телеканалларидан бирига интервю берган Клинтон хоним Покистоннинг терроризм ва экстремизга қарши кураш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришида ижобий ўзгаришлар кўраётганини таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, агар яқинда Ню Йорк марказини портлатишга бўлган уриниш ортида покистонлик экстремистларнинг тургани аниқлангудек бўлса, бунинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди.

Ню Йоркдаги воқеага алоқадорликда гумон қилинган асли покистонлик бўлган АҚШ фуқароси қўлга олинди. Терговчилар ушбу шахснинг Покистондаги толиблар ёки бошқа экстремистик гуруҳларга алоқаси борлигини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG