Линклар

logo-print

Испания ва Португалия ўз ҳаво ҳудудини ёпди


Испания ва Португалия Исландиядаги вулқон отилиши натижасида ҳавога кўтарилган кул булути туфайли парвозлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди.

Испания шимолида камида 15та аэропорт ёпилди. Португалиянинг Лиссабон ва Порто шаҳарларида 100дан ортиқ парвоз қолдирилди.
Жума куни Исландия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги мамлакатдаги вулқон янгидан отила бошлагани ва вулқондан чиққан кул Европа ҳудуди бўйлаб тарқала бошлаганини эълон қилди.

Айни пайтда кўпгина авиакомпаниялар Атлантика океани узра қилинаётган парвозлар йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

Ўтган ой ўрталарида ҳам вулқондан чиққан кулнинг тарқалиши оқибатида Европа ҳаво ҳудуди бир неча кунга ёрилди. Парвозларнинг қолдирилиши натижасида эса кўпгина авиакомпаниялар бир неча юз миллион доллар зарар кўрдилар.



XS
SM
MD
LG