Линклар

ЕИ давлатлари еврони ҳимоя қилмоқчи


Евроҳудудга аъзо 16 давлат етакчилари Грециядаги молиявий бўҳроннинг еврога салбий таъсир кўрсатишини олдини олиш мақсадида фавқулодда ҳимоя режасини ишлаб чиқишга келишиб олганликларини маълум қилдилар.

16 давлат етакчиларига кўра, евронинг кескин қадрсизланиши олдини олишга қаратилган ушбу режа душанба кунга қадар ишлаб чиқилади.

Сўнги кунлар мобайнида евро қиймати долларга нисбатан кескин тушиб кетди.

Хабарларга кўра, ЕИ Молия вазирлари якшанба куни фавқулодда йиғин ўтказиб еврони қўллаб қувватлаш масаласини муҳокама қиладилар.

Ушбу мақсадлар учун бир неча миллиард евролик махсус фонднинг ташкил қилиниши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG