Линклар

Покистон ракета синови ўтказди


Покистон қўшинлари бугун ядровий каллакларни ташиш имкониятига эга бўлган иккита баллистик ракетасини синовдан ўтказди.

Хабарларга кўра, 300 км масофага парвоз қила оладиган “Ғазнави” ва 650 кмгача уча оладиган “Шаҳин-1” ракеталарини синовдан ўтказиш амалиётларида мамлакат Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ва Покистон армияси қўмондонлари иштирок этганлар.

Покистон армияси бугунги синовлардан кўзланган мақсад мамлакат қўшинлари салоҳиятини оширишдан иборат эканини маълум қилди.

Ҳозирги кунда Покистон ва қўшни Ҳиндистон иҳтиёрида бир қанча ядровий каллаклар мавжуд.

XS
SM
MD
LG