Линклар

Толиблар янги ҳужумлар билан тахдид қилди


Толибон ҳаракати келаси ҳафта давомида Афғонистонда янгидан кўпорувчилик амалиётлари содир этиш билан тахдид қилди.

Толиблар томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, жангарилар ҳукумат расмийлари, хорижлик ҳарбийлар ва халқаро кучларнинг мамлакатдаги ҳозирлигини қўллаб-қувватловчи барча шахсларга қарши ҳужум уюштиришни режалаганлар.

Толиблар, шунингдек, худкуш ҳужуми ва портлашлар содир этилиши ҳусусида ҳам огоҳлантирдилар.

Бироқ Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардоқ толиблар баёнотини “қуруқ сафсата”, деб атади.
XS
SM
MD
LG