Линклар

Россияда ғалаба куни нишонланмоқда


Бугун Россияда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 65 йиллиги нишонланмоқда.

Москвада Қизил майдонда катта ҳарбий парад бўлиб ўтди. Унда 10 мингга яқин зобит иштирок этди, парадга юздан зиёд ҳарбий техника ва 100 дан зиёд жанговар учқич ҳамда вертолётлар жалб этилди.

Бу йилги ҳарбий парадда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Полша ҳарбий бўлинмалари ҳам иштирок этдилар.

Франция президенти Николя Саркози ва Италия Бош вазири Силвио Берлускони Грециядаги молиявий бўҳрон ортидан юзага чиққан муаммолар ҳал этилиши лозимлигини таъкидлаб, Москвага режалаган сафарларини бекор қилдилар.

Ғалаба кунига бағишлаб хотира ва байрам тадбирлари нафақат Россияда, балки собиқ Совет иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG