Линклар

АҚШ учқичлари жангариларни нишонга олди


Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари ёрдамида берилган зарбаларда минтақадаги толибларнинг қароргоҳлари нишонга олинган.

Бугунги зарбаларда ўлдирилган шахсларга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Сўнгги ойлар мобайнида АҚШ учқичлари Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларига беркиниб олган жангариларга қарши бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
XS
SM
MD
LG