Линклар

Кемероводаги кўмир конида портлашлар рўй берди


Россиянинг Кемерово вилоятида кўмир конида рўй берган иккита портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлди, камида 41 нафар кончи тан жароҳати олди.

Сўнгги хабарларга кўра, айни дамларда 60 дан зиёд ишчи тупроқ тагида қолмоқда.

Вилоят губернатори Аман Тулеев сўзларига кўра, кон ичкарисида яна портлашлар рўй бериши хавфи мавжудлиги туфайли қутқариш ишлари номаълум муддатга тўхтатилган.

Маълум бўлишича, фожеа рўй берган маҳал кўмир конида камида 300 нафар ишчи бўлган.

Россия президенти Дмитрий Медведев Фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгуга тупроқ тагида қолаётган кончилар хаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солиш тўғрисида топшириқ берди.
XS
SM
MD
LG