Линклар

logo-print

Покистон АҚШга кўмаклашмоқда


Покистон ҳукумати мамлакатда фаолият юритаётган жангарилар ва Ню Йорк марказини портлатишга уринган шахс ўртасида алоқалар мавжудлигини текширишини маълум қилди.

Ню Йоркнинг машҳур Таймс Сквер майдонида қўпорувчилик амалиёти содир этишда гумон қилиниб қўлга олинган Файсал Шаҳзод америкалик терговчиларга Ал-Қоида ва толиблар фаол бўлган Покистоннинг шимол-ғарбида махсус тайёргарликдан ўтганини тан олган.

Айни пайтда Покистон ички ишлар вазири Раҳмон Малик мамлакатдаги тергов ишлари АҚШ талаби билан олиб борилаётганини билдирди. Ички ишлар вазири, шунингдек, Файзал Шаҳзоднинг Покистондаги қариндошлари ва уни билган шахсларни фақат покистонлик терговчилар сўроқ қилишини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG