Линклар

logo-print

Исроил Фаластин билан сўзлашувлар олиб бормоқда


Фаластин ва Исроил ўртасида норасмий сўзлашувлар бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Фаластин ҳукумати расмийси Сайеб Эрекат бугун Раммалоҳда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Хабарларга кўра, Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари АҚШ воситачилигида ўтказилмоқда.

Бундан бир оз аввал Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳукумат мажлиси чоғида имкон қадар тез фурсатда Фаластин томони билан бевосита сўзлашувлар бошлаш муҳимлигини таъкидлади.

8 май куни Фаластин озодлиги ташкилоти (ФОТ) Исроил билан норасмий тинчлик музокараларини бошлашга розилик билдирди.
XS
SM
MD
LG