Линклар

Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда


Ўзбекистонда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2010 йилнинг 24 март куни “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо қўйган эди.

Ушбу фармонга мувофиқ, Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида уруш қатнашчилари ва ногиронларига юбилей медали ва пул мукофотлари топширилди.

Бугун Тошкентдаги Хотира майдонига уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари, депутатлар ва сенаторлар, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.

Хотира майдонига ташриф буюрган президент Ислом Каримов "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шу ернинг ўзида нутқ сўзлаган Ислом Каримов уруш фаҳрийлари ва мамлакат фуқароларини бугунги байрам билан табриклади.
XS
SM
MD
LG