Линклар

Исландия вулқони парвозларга ҳалақит бермоқда


Исландияда вулқон отилиши оқибатида пайдо бўлган кул булути Европа ҳудуди бўйлаб тарқалишда давом этмоқда.

Франция, Италия, Испания ва Португалия аэропортларида бир қанча парвозлар бекор қилинди.

Кўпгина авиакомпаниялар Атлантика океани узра қилинаётган парвозлар йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлдилар.

Исландиядаги вулқон пайшанба кундан бошлаб янгидан отила бошлади.

Апрел ойи ўрталарида ҳам Исландиядаги вулқондан чиққан кулнинг тарқалиши оқибатида Европа ҳаво ҳудуди бир неча кунга ёпилди. Парвозларнинг қолдирилиши натижасида эса кўпгина авиаширкатлар бир неча юз миллион доллар зарар кўрдилар.
XS
SM
MD
LG