Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Москвада Ғалаба паради бўлиб ўтди


НАТОга аъзо давлат ҳарбий бўлинмалари Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 65 йиллигига бағишлаб Россия пойтахтидаги Қизил майдонда бўлиб ўтган ҳарбий парадда қатнашдилар.

НАТОга аъзо тўрт давлат ҳарбий бўлинмалари Ғалаба кунига бағишлаб Москвада ўтказилган ҳарбий парадда илк бор иштирок этдилар.

АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Полша аскарлари Россия қўшинлари билан биргаликда 20 дан ортиқ давлат раҳбари ва минглаб томошабинлар кўзи олдида илк бор Қизил майдон бўйлаб саф тортган ҳолда юриш қилдилар.

Парад войск НАТО на Красной Площади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Хитой президенти Ху Цзинтао, Германия канцлери Ангела Меркел, Чехия президенти Вацлав Клаус, Полша ҳукумати расмийлари ҳамда МДҲ давлатлари етакчилари Москвадаги тадбирда иштирок этдилар.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда яқинда ҳокимиятдан четлаштирилган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев Москвадаги тадбирда кўриниш бермадилар.

Франция президенти Николя Саркози ва Италия Бош вазири Силвио Берлускони ҳам Грециядаги молиявий бўҳрон ортидан юзага чиққан муаммолар ҳал этилиши лозимлигини таъкидлаб, Москвага режалаган сафарларини бекор қилдилар.

Қизил майдондаги ҳарбий парад роппа-росса 72 дақиқа давом этди. Унда 10 мингдан ортиқ аскар, 100 дан ортиқ ҳарбий техника, жумладан танклар ва кўчмас ракета комплекслари қатнашдилар. Параднинг якуний қисмида 120 дан ортиқ жанговар учқич ҳамда вертолётлар саф тортган ҳолда Москва осмони узра учиб ўтдилар.

Москва ҳарбий парадида, шунингдек, собиқ Совет иттифоқи давлатларидан келган ҳарбий бўлинмалар ҳам қатнашдилар. Бироқ Ўзбекистон ҳарбий бўлинмалари мамлакат президенти каби Ғалабанинг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу тантанали парадда иштирок этмадилар.

Қизил майдонга тўпланганлар олдида чиқиш қилган Россия президенти Дмитрий Медведев барчани ушбу қутлуғ байрам билан қутлар экан, “инсониятни қирувчи машина бундан 65 йил муқаддам ишдан чиқарилган эди”, дея таъкидлади.

- Бирлашган ҳолдагина замонавий таҳдидларни бартараф эта олишимиз мумкин. Бутун дунёда адолат ва эзгулик зафар қозонилиши ҳамда келажак авлодларимиз ҳаёти озод ва эркин бўлишини таъминлаш учун яхши қўшничилик асосидагина глобал миқёсдаги хавфсизлик муаммоларини ҳал этишимиз мумкин, деди Россия президенти Дмитрий Медведев.

Ғалаба кунига бағишлаб хотира ва байрам тадбирлари Россиянинг 70 дан ортиқ катта ва кичик шаҳарлари ҳамда собиқ Совет иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам ўтказилди.

Ўзбекистонда эса 9 май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

2010 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо қўйган эди.

Ушбу фармонга мувофиқ, Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида уруш қатнашчилари ва ногиронларига юбилей медали ва пул мукофотлари топширилди.

Бугун Тошкентдаги Хотира майдонига уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари, депутатлар ва сенаторлар, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.

Хотира майдонига ташриф буюрган президент Ислом Каримов "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шу ернинг ўзида нутқ сўзлаган Ислом Каримов уруш фаҳрийлари ва мамлакат фуқароларини бугунги байрам билан табриклади.
XS
SM
MD
LG