Линклар

logo-print

Евро ҳудудида бўҳронга қарши жамғарма тузилади


Европа Иттифоқи раҳбарлари евро ҳудудига аъзо давлатларни молиявий қийинчиликлардан ҳимоялаш мақсадида 750 миллиард евро миқдорида бўҳронга қарши жамғарма ташкил этишга келишиб олдилар.

Айни пайтда Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилар кенгаши қарзга ботган Греция ҳукуматига ваъда қилинган 110 миллиард евронинг бир қисмини сифатида 30 миллиард евро қарз бериш ҳақидаги таклифни тасдиқлади.

Халқаро валюта жамғармаси эълон қилган баёнотда ташкилотга аъзо давлатлар вакилларининг махсус йиғилишида Грецияга кредит беришга қарор қилингани билдирилган.

Бу маблағ Афина ҳукуматига уч йил давомида берилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG