Линклар

logo-print

Россия президенти Сурия ва Туркияга сафар қилади


Дамашқ шаҳрида Дмитрий Медведев Сурия президенти Башар ал-Асад билан учрашади.

Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходкога кўра, Медведев ва ал-Асад ўртасидаги сўзлашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек, Яқин шарқ тинчлик жараёни истиқболлари каби масалаларга қаратилиши кутилмоқда.

Туркия раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун Россия раҳбарининг сешанба куни кечқурун Суриядан Анқарага учиб кетиши режаланган.
XS
SM
MD
LG