Линклар

Исландия вулқони Европада юзлаб парвозни тўхтатди


Исландияда фаоллаша бошлаган вулқондан отилиб чиққан кул булути яна Европа ҳаво ҳудудига тарқалмоқда.

Шу сабаб 9 май куни Португалияда 200дан ортиқ, жумладан пойтахт Лиссабонда 71та йўловчи самолёти парвози бекор қилинди.

Франция ва Италияга ёйилган кул булути Австрия ва Германияга ҳам тарқала бошлади.

Чехия жанубида якшанба куни парвозлар бекор қилинди.

Аммо Прага шаҳри аэропортида самолётлар учиши ва қўниши тўхтатилмади.

Европа ҳудудида самолётлар парвозини мувофиқлаштирувчи Евроконтрол ташкилоти якшанба куни режадагидек 25 мингта эмас балки 24 минг 500та самолёт парвоз қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG