Линклар

ЕИ қарори олқишларга сазовар бўлди


Европа иттифоқи раҳбарлари евроҳудудга аъзо давлатларни молиявий қийинчиликлардан ҳимоялаш мақсадида жамғарма ташкил этилишини олқишламоқдалар.

Якшанба куни Брюсселда учрашган ЕИ ва Халқаро валюта жамғармаси расмийлари евроҳудуд давлатларини молиявий қийинчиликлардан ҳимоялашга қаратилган салкам 1 триллион долларлик жамғарма ташкил қилишга келишиб олдилар.

Жамғарма пуллари¸ асосан¸ Греция каби жиддий молиявий қийинчиликларга учраган ЕИнинг бошқа давлатларига ажратилади.

Бугун Берлинда журналистлар олдида чиқиш қилган Германия канцлери Ангела Меркел янги жамғарма евроҳудуд пул бирлиги еврони ҳимоялашга қаратилганини таъкидлади.

-Ушбу жамғарма ягона валютамизни ҳимоя қилиш учун ташкил қилинди. Бу евроҳудуд ва ЕИ учун мисли кўрилмаган чоралардир, бундай фавқулодда вазиятда ўз валютамизни ҳимоя қилмоқдамиз. Фуқароларимизга мурожаат қиладиган бўлсам, биз Германия халқи маблағларини муҳофаза қилмоқдамиз, деди Ангела Меркел.
XS
SM
MD
LG