Линклар

logo-print

Британияда коалиция тузиш уринишлари давом этмоқда


Буюк Британиянинг мухолифатдаги Консерватив ҳамда Либерал-демократик партияси етакчилари коалицион ҳукумат тузиш масаласида музокараларни учинчи кун давом эттирмоқдалар.

6 май куни бўлиб ўтган парламент сайловида Дэвид Кэмерон етакчилигидаги Консерватив партияси парламентда энг кўп ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди, бироқ парламентдаги кўпчилик мақомига эриша олмади.

Эндиликда консерваторлар ушбу сайловда учинчи натижани кўрсатган Либерал-демократлар билан коалицион ҳукумат тузиш борасида сўзлашувлар ўтказмоқда.

13 йил мобайнида ҳокимиятда бўлган Меҳнат партияси 6 май кунги сайловларни иккинчиликда якунлади.

Айни пайтда Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун консерваторлар ва либерал-демократлар ўртасидаги сўзлашувлар натижасиз якунланса, ўзи етакчилигидаги Меҳнат партияси коалиция тузиш масаласида Либерал -демократлар билан музокара бошлашга тайёр эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG