Линклар

logo-print

Ироқдаги зўравонликларда 70 киши нобуд бўлди


10 май куни Ироқ бўйлаб содир этилган зўравонликларда камида 50 киши нобуд бўлди, 200дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Сўнгги маълумотларларга кўра, биргина Ҳилла шаҳрида иккита машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 25 киши нобуд бўлган. Бағдодга яқин Сувайра шаҳрида 11 фуқаро икки худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужум қурбони бўлди. Ушбу ҳужумларда салкам 70 киши тан жароҳати олди.

Бағдодда эса камида олтита ҳарбий пост жанггарилар томонидан нишонга олинди. Ушбу ҳужумларда етти киши нобуд бўлган. Бағдоднинг жанубий ва ғарбий қисмларида содир этилган портлашлар икки шахснинг ҳаётига зомин бўлган.

Бағдоддаги ҳужумлар учун маъсулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG