Линклар

logo-print

Эрон Европа ширкатларига ултиматум қўйди


Эрон ҳукумати Европанинг иккита йирик Royal Dutch Shell ва Repsol нефт ва газ ширкатларига ултиматум қўйди.

Теҳрон Европа ширкатларидан икки ҳафта ичида мамлакатда жойлашган Жанубий Парс йирик газ конини ўзлаштиришни давом эттириш-эттирмасликлари хусусида якуний қарор қабул қилишларини талаб қилди.

Расмий Теҳрон ширкатлар салбий жавоб бергудек бўлса, улар билан имзоланган ҳамкорлик шартномасини бекор қилиш ниятида.

Royal Dutch Shell ва Repsol ширкатлари бундан уч йил аввал Жанубий Парс газ конида олиб борилаётган ишларни тўхтатган эди. Маълум бўлишича, АҚШ ушбу ширкатларни Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар доирасига тушиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG