Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Андижонни унутиб бўладими?"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ўзбекистонда 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда содир бўлган воқеаларни ëдга олиш ҳам хатарли ишга айланиб бораëтганиига қарамай¸ тошкентликлардан бири бу воқеаларни халқ тарихидан ўчириб бўлмаслигини таъкидлайди.


Москвада нега ўзбек аскарлари ғалаба парадида қатнашмади?

деб савол қўйди Москвада истиқомат қиладиган ўзбек муҳожирларидан бири.

- Қизил Майдонга Ғалаба парадига айлангани чиққан эдик. Ҳамма давлатлар қатнашди. Нимага Ўзбекистон қатнашмади? Ўзбекистон президенти келдику. (Москвадаги тантаналарга Ўзбекистон президенти эмас¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëев келди - таҳр.) Биз аэропортда кўрдик. Нима учун қатнашмади? Шуни билмоқчи эдик¸ холос¸ дейди Москвада истиқомат қиладиган ўзбек муҳожири.


Андижонни унутмадик¸

дейди Тошкентдан телефон қилган Абдуқаҳҳор ака.

Абдуқаҳҳор ака: Кечаги эшиттиришингларда¸ озгина ер чопаëтган эдим ҳансираб¸ кечаги эшиттиришингларда Андижон тўғрисида¸ Худо хоҳласа¸ 13 майда беш йил бўладию.

Озодлик: "Қурултой"ни эшитдингизми?

Абдуқаҳҳор ака: Ҳа. Ўшанга биринчидан муҳожирликда юрганларга¸ Андижонда опа-сингил¸ ака-укаларини йўқотганларга ҳамдардлигимни билдирмоқчиман. Андижон ҳеч қачон ҳеч кимнинг эсидан чиқмайди. Андижон бу тарихда қолди. Кеча озгина интервью олиб беришди Андижондан. Кўпи эсидан чиқариб юборибди. Бу нарсани эсдан чиқариб бўлмайдию. 13 май тарихда қолади. Эсингизда бўлса¸ 1905 йил 9 январ эсингизда борми? Ўқигансизку тарихни.

Озодлик: Қонли якшанба Россия тарихида.

- Худди шундай тарихда қолади бу. Буни эсдан чиқариб бўлмайди. Бу қонхўрлик наҳотки эсдан чиқарилади. Ҳеч ким эсдан чиқармайди буни. Худо хоҳласа ҳали ҳайкал ҳам қўйилади. Ҳозирги раҳбарлар ҳали бу қилган ишларига шундай пушаймон бўладики¸ у дунëда ҳам¸ бу дунëда ҳам. Шунинг учун муҳожирликдаги ака-укалар¸ опа-сингиллар хафа бўлишмасин. Бутун Ўзбекистон халқи андижонликлар билан бирга бўлган¸ бўладиям. Раҳбарлар айтаверади¸ дейди Абдуқаҳҳор ака.


Китобдан келиб Сочида ишсиз қолган ўзбеклар

Қашқадарëдан олиб келишувди бизни Сочида иш бор деб¸ аммо алдаб қочиб кетишди¸ дейди навбатдаги суҳбатдош.

- Россияга келган эдик. Бир фирма чақирган эди. Ўзим Қашқадарëдан Азимов Юнус бўламан. 22 апрел мен Ўзбекистондан Сочига келдим. Менинг олтита шеригим бор. Бу кишиларни ҳам чақирган. Бир инсон чақирган эди. У инсон ўзининг юрти Сербияга кетиб қолган экан. Ўша фирманинг директорига кирдик. Директори “Мен сизларни чақирмадим. Ҳозир ундай қилиш керак¸ бундай қилиш керак. Ҳар уч кунда келиб туринглар” деди. 15 кундан бери уч кун деб қатна-қатна бўлаяпти. Шунга сал қийналиб қолдик.

Озодлик: Алдаш¸ қул қилиш дегандай нарсалар бўлдими?

- Йўқ. Биз аввал бу ерда ўша одамнинг қўлида ишлаб кетган эдик. У бизни телефон қилиб яна чақирган эди. “Келинглар” дегани учун келдик. Ҳозир ўша одамнинг ўзи йўқ¸ дейди Азимов Юнус.


Тайгадаги ўзбеклардан хабар борми?

деб сўрашди тайгада қул қилинган ўзбекларнинг Қашқадарëдаги қариндошлари.

- Мен Қашқадарëданман. Болалар нима бўлди? Етти-саккиз кундан бери хабар йўқ. Шунга телефон қилаëтган эдикда. Болалар соғми¸ қаерда улар¸ шуни билмоқчи эдикда. Мардикор болаларнинг аҳволи билан қизиқаяпмиз. Қашқадарë маҳнат биржаси Қарши бюроси Красноярскка олиб кетган. Шу масала бўйича чиққан эдик¸ дейди тайгада қул қилинган ўзбекларнинг Қашқадарëдаги қариндошлари.

Озодлик бу йигитлар тақдирини кузатишда давом этади - ҳозирда улардан 46 нафари маҳаллий суд қарори билан Россиядан депортация қилиниш арафасида турибди¸ айни пайтда Москвадаги "Фуқаровий кўмак" ташкилоти бу қарор устидан юқори инстанция маҳкамасига ариза топшириб¸ жараëнни тўхтатишга уринмоқда.


Қандай яшашни ўргатма менга!

Марғилонлик суҳбатдошимиз таниқли ашулачи Гулсанам Мамазоитова қўшиғидаги ушбу мисрадан файласуфона фикр қидиради.

- Хонанда “Қандай яшашни ўргатма менга” деб куйлайди. Лекин ўргатаяптида. Қандай тўй қилишимизни¸ қандай кийинишимизни¸ қайси ва қандай дўппилар кийишимизни¸ нечта туғишимизни ўргатаяпти.

Озодлик: Ким куйлабди шунақа деб?

- Гулсанам Мамазоитова.

Озодлик: Гулсанам шунақа деб куйлаяпти¸ лекин ўргатаяпти. Нимани ўргатаяпти?

- Тўйларимизнинг ҳашаматини¸ қандай дўппи кийишимизни¸ ҳижоб кийиш киймаслигимизни¸ нечта туғишимизни ўргатаяпти.

Озодлик: Ҳукуматми?

- Билмайман энди кимлигини. Оммавий ахборот воситаларида кетаяптику.

Озодлик: Шунақа қилсак яхшидир¸ деган тавсия бўлган бўлиши мумкин. Нима деб ўйлайсиз?/

- Яхши¸ яхши. Хўп бичиб қўйиш ҳам яхшими?

Озодлик: Докторлар қилаяптида буни.

- Докторларнинг ўзи қилаëтгани йўқку. Қаердандир келаяптику. Ҳозир сизнинг телефон қилишингизни кутганим ҳам йўқ эди. Эшитиб туринг. Қашқадарëлик нотариусда ишлайдиган одам кимларнидир Худога ўхшатиб юборди. Мухлислар соф ўзбек тилида гапиришсин шева қўшмасдан. Умуман гапини тушуниб бўлмаяптида. Мен сиëсатга аралаша олмайман. Мени СНБ Марғилонда тутиб олдида. Шунинг учун мен сиëсий тарафдан гапира олмайман.

Озодлик: СНБ тутиб олиб нима деди?

- Тутиб олгани йўқ. Атрофдан менга таъсири бўлди. Маҳалламиз раиси “у-бу” деди. Шунинг учун мен сиëсий тарафдан гапира олмайман. Иложи йўқда. Шунинг учун тилимни тийиб тураман¸ дейди марғилонлик махсус рўйхатдаги суҳбатдошимиз.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG