Линклар

АҚШ Олий суд раиси лавозимига номзод кўрсатилди


Президент Барак Обама АҚШ Олий суди раиси лавозимига мамлакат Адлия вазири ўринбосари Елена Каган номзодини тавсия қилди.

- Елена мамлакатимизда ҳуқуқий масалалар бўйича энг етук мутахассислардан биридир. У конституцион ҳуқуқ нормаларини яхши биладиган¸ номи чиққан ҳуқуқшуносдир. Оқ уйнинг собиқ ёрдамчиси ва жамоат секторида хизмат қилган Елена ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасидаги фарқни яхши билади. У Ҳарвард ҳуқуқ мактабида декан лавозимида ишлаган биринчи аёлдир, деди АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ Сенати Каган номзодини тасдиқлагудек бўлса, у АҚШ Олий суди тарихида раис лавозимига тайинланган тўртинчи аёл бўлади.
XS
SM
MD
LG