Линклар

logo-print

Карзай АҚШ га сафар бошлади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШга тўрт кунлик сафар бошлади.

10 ва 11 май кунлари Ҳамид Карзай Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сўзлашувлар олиб боради.

Чоршанба куни эса Афғонистон президенти Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Икки томон расмийлари Афғонистон раҳбарининг АҚШга бу галги ташрифи муҳим эканини таъкидламоқда.

Ўтган ҳафта Афғонистон президенти матбуот котиби Карзайнинг Вашингтонга сафарини “ўта муҳим” ташриф дея баҳолаган эди.
XS
SM
MD
LG