Линклар

Европа Иттифоқи Эронга яна бир имконият бермоқчи


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Эрон билан бевосита музокара олиб боришга тайёр эканини айтди.

Ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган Туркия БМТ томонидан Эронга қарши янги санкциялар жорий этилишининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи Теҳрон билан келишишга яна бир марта уриниб кўришини таклиф қилди.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтадиган ойлик учрашувида сўзлаган Эштон Эронга нисбатан санкциялар "тўрт ёки олти ҳафта ичида" жорий этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG