Линклар

Ҳамид Карзай Вашингтонга борди


АҚШга тўрт кунлик ташриф билан борган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 10 май куни Вашингтонда Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан кечки зиёфатда бўлди.

11 май куни Клинтон Афғонистон раҳбари билан сўзлашув олиб бориши режаланган.

Чоршанба куни Ҳамид Карзай Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Вазирлар ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийларидан иборат Афғонистон делегацияси ва АҚШ расмийлари ўртасидаги музокаралар чоғида Толибон жангариларига қарши амалиётлар пайтида тинч аҳоли орасида кўрилаётган талафотлар, Афғонистон ҳукуматида коррупция кенг тарқалгани ва бошқа масаалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG