Линклар

logo-print

Европа ва АҚШда биржа кўрсаткичлари кўтарилди


Бунга Европа Иттифоқи раҳбарлари евро ҳудудини барқарорлаштириш ва аъзо давлатларни молиявий қийинчиликлардан ҳимоялаш мақсадида Халқаро валюта жамғармаси билан бирга бир триллион долларлик жамғарма ташкил этишга келишиб олгани сабаб бўлди.

Душанба куни Европанинг аксар давлатларида биржаларида бир кунлик кўрсаткичлар рекорд даражада кўтарилди.

АҚШнинг Dow Jones биржаси кўрсаткичи 3,9 фоизга кўтарилди. Ню Йорк биржасида нефт нархи 1 доллар 69 сентга ошиб, бир баррел нефт нархи 76 доллару 80 центни ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG