Линклар

Россия президенти Сурияга сафар қилмоқда


Сурия президенти Башар ал-Асад Россия президенти Дмитрий Медведевни Дамашқ шаҳридаги президент саройида расман қабул қилди.

Бу Россия президентининг Сурияга илк ташрифидир.

Медведев ва ал-Асад иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик, Суриянинг Россиядан қурол-аслаҳалар сотиб олиши, шунингдек, Яқин Шарқ тинчлик жараёни каби масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Туркия раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун Россия президенти сешанба куни кечқурун Суриядан Анқарага жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG