Линклар

Латвиядан Максим Бакиевни ҳибсга олиш сўралди


Латвия Бош прокуратураси матбуот вакили Андрес Васкс Қирғизистон расмийлари Максим Бакиевни вақтинча ҳибсга олишни сўраб мурожаат қилганини айтди.

Прокуратура расмийси Максим ҳозир қаердалиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.

Қирғизистон сўровини “ноаниқ ва зид” деб баҳолаган Васкс унга аниқлик киритишни сўраганини айтди.

Ўтган ой бошида Бишкекда содир бўлган халқ исёнидан сўнг мамлакатни тарк этган президент Қурмонбек Бакиев Беларусдан бошпана топган, унинг ўғли Максим Бакиев эса Латвияда экани айтилаётганди.
XS
SM
MD
LG