Линклар

logo-print

Сенат Россия, АҚШ ва Германияга янги элчилар тайинлади


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари ва Германия Федератив Республикасига Ўзбекистоннинг янги элчиларини тайинлади.

Душанба куни эълон қилинган қарорга асосланиб Газета.уз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Зиёдулла Пўлатхўжаев Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган.

Аввал у Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги дипломатик миссияси раҳбари бўлиб ишлаган.

Москвадаги собиқ элчи Илҳомжон Нематов эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Абдулазиз Комиловнинг ўрнини эгаллайди.

Германиядаги Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ғуломовнинг ўрнини Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дилшод Аҳатов эгаллайди.
XS
SM
MD
LG