Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

Афғонистон раҳбари АҚШга сафар қилмоқда


Кузатувчилар фикрича, АҚШ расмийлари билан учрашаётган Ҳамид Карзай уларга ўзини ишончли ҳамкор қилиб кўрсатишга уринади.
Кузатувчилар фикрича, АҚШ расмийлари билан учрашаётган Ҳамид Карзай уларга ўзини ишончли ҳамкор қилиб кўрсатишга уринади.

10 май куни АҚШга тўрт кунлик сафарини бошлаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Вашингтонда Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан кечки зиёфатда бўлди. 11 май куни Клинтон Карзай билан сўзлашув олиб бориши режаланган. Чоршанба куни Афғонистон раҳбари Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Таҳлилчилар фикрича, Карзайнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсадлардан бири Оқ Уй раҳбарларини Ҳизби Исломий партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр билан ярашишни қўллаб-қувватлашга кўндиришдан иборат.

АҚШ 2003 йилда Гулбиддин Ҳикматёрни террорчи, деб эълон қилган. Ҳикматёрнинг сафдошлари ҳатто Ҳамид Карзайга суиқасд уюштиришга уринган.

Афғонистон парламенти Қуйи палатаси аъзоси Шукариа Баракзай Афғонистон президенти Вашингтон расмийларини Афғонистондаги воқеликни тан олдиришга уринади, деган фикрда.

- Одамлар тинчлик ва барқарорлик бўлишини хоҳлайди. Собиқ президент Бурҳониддин Раббоний даврида мен бир ўғил ва қизимдан жудо бўлдим. Аммо бугун унинг фракцияси вакиллари билан бир жойда ишлаяпман. Чунки мен яна яқинларимдан жудо бўлишни хоҳламайман, дейди Афғонистон парламенти Қуйи палатаси депутати.

Кузатувчиларга кўра, АҚШга кабинет аъзоларининг ҳаммаси билан борган Ҳамид Карзай Барак Обама маъмурияти билан муносабатни яхшилашга ва ўзини ишончли ҳамкор қилиб кўрсатишга уринади.

Кобулдаги ғарблик дипломатлар сўзлашувлар чоғида икки томон Афғонистон ҳукумати билан ярашишни хоҳлаган исёнчилар борасида чеклов белгилашга келишиб олади, деган фикрда.

Бундан ташқари, музокаралар чоғида Кобул ҳукумати билан ярашишни истаган якка шахслар ва гуруҳлар Ал-Қоида билан ўз алоқаларини узиши, Афғонистон конституциясини тан олиши, зўравонлик ва ўз сиёсий талабларидан воз кечиши асосий масала бўлиши айтилмоқда.

Афғонистон ҳукуматининг бази аъзолари президенти Ҳамид Карзайни Гулбиддин Хикматёр билан ярашиш олдинга ташланган катта қадам бўлишига ишонтиришга уринмоқда.

Афғонистон парламенти депутати Баракзай президент Карзай сўнгги тўққиз йил давомида йўл қўйилган хатоликни тўғрилашга уринмоқда, деган фикрда. Боиси айрим қўмондонларга ҳукуматнинг юқори лавозимлари берилган бир пайтда бошқа қўмондонлар ҳукумат амалидан мосуво қилинган ва улар “жиноятчилар” деб аталган.

- Афғонистон халқи ўз ҳукумати ва мамлакат фуқаролари ҳурмат қилинмаслигини қабул қила олмайди. Афғонистонликлар жуда чарчаган халқ. Улар АҚШдан Афғонистоннинг ҳар бир можаро келажаги, жумладан ички можаро ва терроризмга қарши уруш келажагини тушунишини хоҳлайди, дейди Афғонистон парламенти Қуйи палатаси депутати Шукариа Баракзай.

XS
SM
MD
LG