Линклар

Ўзбекистонда гўдаклар ёппасига эмланади


Айни кунда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан болаларни полиомиелитга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар бошлаб юборилган.

Айни кунда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан болаларни полиомиелитга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар бошлаб юборилган.

Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган қарийб 3 миллион бола полиомиелитга қарши эмланади. Икки босқичда ўтказиладиган эмловнинг биринчи босқичи 17-23 май кунлари, иккинчиси эса 7-13 июн кунлари ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Газета.уз сайтининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири муовини, мамлакат бош санитар врачи Бахтиёр Ниёзматовга таяниб хабар қилиши, болаларни эмлаш бутун мамлакат бўйлаб 7000 клиника, қишлоқ тиббиёт марказлари ва махсус эмлов пунктларида ўтказилади.
- Болаларни эмловдан ўтказиш уларни полиомиелитдан асрашнинг ягона самарали воситаси бўлиб ҳисобланади, 5 ёшгача бўлган ҳар бир бола эмловнинг икки босқичи чоғида полиомиелитга қарши вакцина олиши фавқулодда муҳим, деган Бахтиёр Ниёзматов ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида полиомиелит билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлади.
Бироқ бош санитар врачнинг қайд этишича, Тожикистонда полиомиелит касали бўйича яқинда тасдиқланган ҳолатлар бу иллатнинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиши хавфини оширади.

5 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаммасини бир пайтнинг ўзида эмловдан ўтказиш учун 5000 дан зиёд эмлов бригадалари тузилган бўлиб, уларнинг энг чекка қишлоқларга ҳам бориши кутилмоқда.

Айни пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 28 апрелигача Ўзбекистонда полиомиелит билан боғлиқ 23 та ҳолат қайд олинган.

Тожикистонда юзага келган полиомиелит касали билан боғлиқ вазиятдан ташвиш билдирган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари яқин орада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонда ҳам бу хавфли касалликка қарши оммавий эмлов кампаниялари ўтказилиши ҳақида маълум қилгандилар.

Шу йилнинг 3 майидан Афғонистонда ҳам полиомиелитга қарши оммавий эмлов кампанияси бошланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ ваколатхоналари кўмагида умумий ҳисобда 6,6 доза вакцина олиши керак. Ҳозирда эмловнинг биринчи босқичи учун 3,3 миллион доза вакцина олингани айтилмоқда.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири муовини Бахтиёр Ниёзматовга кўра, эмлов бўйича икки босқич якунланганидан кейин Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятида эмловнинг учинчи босқичи ҳам ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG