Линклар

Медведев Дамашқда музокаралар ўтказди


Россия президентлари орасида биринчи бўлиб Сурияга сафар қилган Дмитрий Медведев Дамашқда суриялик ҳамкасби Башар ал-Ассад билан музокара олиб борди.

Президентлар учрашувидан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда томонлар диққат-эътиборни араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал этишга қаратишга ваъда бердилар.

Президентлар, шунингдек, Исроил ҳукуматини 1981 йилда Суриядан тортиб олган Ғўлон тепаликлари ва 1967 йилнинг июнида босиб олинган бошқа ҳудудлардан ўз ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди.

Медведев, ўз навбатида Сурия билан кенг кўламли ҳарбий ҳамкорликни давом эттиришга ваъда берди.

Бугун Россия президенти Дамашқдан Анқарага йўл олади. Бу ерда Медведев Туркия ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, 20дан ортиқ ҳамкорлик шартномаларини имзолашни режалаган.


XS
SM
MD
LG