Линклар

logo-print

Германия янги жамғармага пул ажратади


Германия ҳукумати евро ҳудудини барқарорлаштириш ва ЕИга аъзо давлатларни молиявий қийинчиликлардан ҳимоялашга қаратилган янги жамғармага маблағ ажратилишини маъқуллади.

Якшанба куни Брюсселда учрашган ЕИ ва Халқаро валюта жамғармаси расмийлари евроҳудуд давлатларини молиявий қийинчиликлардан ҳимоялашга қаратилган салкам 1 триллион долларлик жамғарма ташкил қилишга келишиб олдилар.

Янги жамғарма пуллари¸ асосан¸ жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келаётган ЕИ давлатларига ажратилади.

Мазкур жамғарма ташкил қилиниши эълон қилингандан сўнг, жаҳон фонд биржалари кўрсаткичлари ва евро қиймати бир оз кўтарилди.


XS
SM
MD
LG