Линклар

Афғонистонда америкалик ҳарбийлар нобуд бўлди


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик икки аскар нобуд бўлди.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари матбуот вакили Вейн Шанкс америкалик ҳарбийларнинг нобуд бўлганини тасдиқлаб, ушбу воқеага оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

Ҳелманд вилоятининг Сангин туманида эса Афғонистон ва НАТО қўшинлари биргаликда олиб борган амалиётлар чоғида 20га яқин жанггари ўлдирилган, олти нафари қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG