Линклар

Кул булути Испания, Марокаш ва Туркиягача етиб борди


Исландияда қайтадан фаоллашган вулқондан отилиб чиққан кул булути туфайли Испания ва Марокашда ўнлаб аэропорт ёпилди.

Испания жанубида учта ва Канар оролларида тўртта аэропорт ёпилди. Марокашда жами беш аэропорт фаолияти тўхтатилди. Кул булути туфайли, шунингдек, Истанбулдаги парвозлар ҳам бир неча соатга тўхтатилди. Шу кунгача Исландиядаги вулқондан отилиб чиққан кул биргина Европа давлатлари ҳаво ҳудудига таъсир кўрсатиб келаётган эди.

Апрел ойи ўрталарида Исландиядаги вулқондан чиққан кулнинг тарқалиши оқибатида Европа ҳаво ҳудуди бир неча кунга ёпилди. Бунинг натижасида кўпгина авиаширкатлар бир неча юз миллион доллар атрофида зарар кўрдилар.
XS
SM
MD
LG